Жаҳон | 09:51 / 21.08.2019
16219
2 дақиқада ўқилади

170 та автомобилнинг бир вақтда шиналари тутатилиб рекорд ўрнатилди (видео)

АҚШнинг Колорадо штатидаги трассада 170 ҳайдовчи бир вақтда бернаут – машинани жилдирмаган ҳолда ғилдиракларини бир жойда айлантиришни амалга оширишди. Бунда машина шиналари ишқаланишдан қизиб, тутай бошлайди. 

Кўринишича, ушбу уриниш янги жаҳон рекорди ҳисобланади. Аввалги шундай бернаутда 126 та машина қатнашган.

Айни вақтда ушбу рекорд норасмий характерга эга, чунки оммавий бернаут учун мукофот ҳали ҳам австралиялик ҳайдовчиларга тегишли ҳисобланади. 126 ҳайдовчи январда бир вақтда машиналари шиналарини тутатишган. Бироқ янги рекорднинг тан олиниши вақт масаласи бўлиб, уни қайд қилиниши учун Гиннесс рекордлар китобига ариза жўнатилган.  

Ушбу бернаутнинг видеосида бир вақтда 340 та шина тутатилаётганини кўриш мумкин. Бир неча лаҳзалардан кейин трасса шундай қуюқ тутун билан қопланганки, у кўпроқ ёнғин ёки шторм бўлаётганини эслатиб юборган.

Аввалги рекорд январда ўрнатилганди. Summernats фестивалида 126 та машина иштирокида бернаут амалга оширилган. 

Мавзуга оид