Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўм «қулаш»дан тўхтади ва июль ойидан бери биринчи марта валюта биржасида кўтарилди
21 август куни валюта биржасидаги савдолар давомида миллий валюта 1 АҚШ доллари учун 9379 сўмгача мустаҳкамланди. Бу ҳақда Spot биржа маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Сўнгги марта сўм июль ойида мустаҳкамланганди, ўшанда 1 АҚШ доллари учун 8659 сўмдан сотилган, сўнг энг юқори кўрсаткичга кўтарилди ва 20 августда 1 АҚШ доллари учун 9384 сўмдан савдо қилинди. Савдолар ҳажми 154 миллион долларгача кескин ўсди - бундай ҳолат июнь ойидан бери содир бўлмаган.
20 август куни Марказий банк валюта курслари энди бозорда мустақил шаклланиши ҳақида маълум қилди.
«Марказий банк томонидан валюта учун белгиланган 0.5 фоизли курс тебраниши бекор қилинди. Бу фарқ энди валюта сотувчилар ва сотиб олувчилар томонидан белгиланишига қарор қилинди. 0,5 фоизли чегирманинг борлиги валюта бозори иштирокчилари манфаати учун зид, деган қарорга келинди», - дея айтиб ўтди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.
Бундан олдин, 20 августдан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
08:46 / 27.02.2025