Ўзбекистон | 16:10 / 22.08.2019
25160
2 дақиқада ўқилади

Хорижда ишлаганлик даври меҳнат стажига қўшилади

Хорижда ишлаганлик ҳам меҳнат стажига киритилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда маълумот берилди. Тадбир чет элга ишлаш ёки ўқишга кетаётган мигрант фуқаролар учун ташкил этилди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги таъкидлашича, чет элда ишлаган шахс Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловини тўлаб борса, тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилади. Хорижда ишлаб ҳам керакли стажни тўплаш мумкин.

“Ташқи меҳнат мигрантларини миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мазмуни тўғрисида хабардор қилиш бўйича” тасдиқланган чора-тадбирлар режаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда мутахассислар томонидан хорижда ишлаш ёки ўқиш учун йўлга чиққан фуқароларга вазирликларнинг масъул ходимлари томонидан уларнинг ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Бундан олдин, меҳнат мигрантларига уй берилиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид