Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент мактабларига кира олмаган юқори натижали ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади
Президент мактабларининг асосий имтиҳонларида иштирок этган, юқори балл йиғиб ўқишга қабул қилинмаган номзодлар республикадаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ихтисослаштирилган мактабларга 5- ва 7-синфга ўтаётган ўқувчилар қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва уларда ўқишга тавсия этиладиган ўқувчилар рўйхати яқин вақт ичида pm.xtv.uz сайтида чоп этилади.
Президент мактаблари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилиб, мамлакатда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Президент мактабларини дастлаб чекланган миқдорда ташкил этилиши мазкур муассасаларни бошқаришнинг бутунлай янги моделини синовдан ўтказиш билан боғлиқдир. Ушбу синов муваффақиятли ўтгандан сўнг, керакли хулосаларни олиб 2020−2021 йилларда Президент мактаблари республиканинг бошқа барча вилоятларида ташкил этилади.
Мавзуга оид
22:20 / 18.09.2021
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқич натижалари эълон қилинди
21:22 / 10.09.2021
Президент мактабларидаги стандартлар келгусида умумтаълим мактабларида ҳам жорий қилиниши керак — Шавкат Мирзиёев
19:11 / 23.07.2021
Президент мактабларининг битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинишига изоҳ берилди
11:41 / 23.07.2021