Жаҳон | 03:01 / 23.08.2019
11146
1 дақиқада ўқилади

Роҳингя мусулмонлари Мьянмага қайтишга қарши чиқишди

Фото: AFP

Бангладешдаги қочқинлар лагерларидаги роҳингя мусулмонлари Мьянмага қайтарилишларига қарши чиқишмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.  

Қочқинлар Мьянма ҳукумати уларга фуқаролик ва хавфсизлик кафолати беришини талаб қилишмоқда.

“Бирорта роҳингя талаблар қондирилмагунча қайтишни истамаяпти”, деб айтган журналистларга Бангладеш вакили Абулқалам Абдулмўмин. Унинг айтишича, Бангладеш ҳукумати ва БМТ томонидан сўров қилинган 295 та оиладан бирортаси Мьянмага қайтишга рози бўлмаган.

Айни вақтда Бангладешдаги қочқинлар лагерларида Мьянмадан ҳарбийлар таъқибидан қочган 700 мингга яқин роҳингя мусулмони бор.

Аввалроқ Мьянмада роҳингя мусулмонларининг қайтиши учун зарур шароитлар ҳамон яратилмагани маълум қилинганди.

Мавзуга оид