Жамият | 09:34 / 23.08.2019
38371
2 дақиқада ўқилади

Тўрткўлда мудҳиш ЙТҲ: икки нафар қиз ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

2019 йил 21 август соат 03:30ларда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи 24 ёшли Ф.К. ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 40 ёшли А.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси Ф.К., йўловчиси, Хоразм вилоятида яшаган 20 ёшли С.Н. исмли аёл, “Nexia” автомашинаси йўловчилари, Хоразм вилоятида яшаган, 18 ёшли М.Қ. исмли қиз ва Хоразм вилоятида яшовчи 27 ёшли М.М.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. 

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай С.Н. ва М.Қ.лар шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид