Жаҳон | 20:11 / 24.08.2019
6068
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва АСЕАН давлатлари илк бор биргаликда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади

Фото: U.S. Navy photo / Petty Officer 3rd Class Nathan Burke

АҚШ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси давлатлари ҳарбий-денгиз кучларининг ҳамкорликдаги илк машғулотлари 2-6 сентябрь кунлари Таиланднинг Саттахип портидан Вьетнамнинг Камау провинцияси соҳилигача бўлган ҳудудда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Таиланд ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги баёнотида маълум қилинди.

Машғулотларда 8та сувусти кемаси ва денгиз авиациясининг 2та самолёти қатнашади, дейилади баёнотда. 

Маълум қилинишича, машғулотлар вақтида турли давлатлар денгизчиларининг денгиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича операция ўтказишдаги ҳамкорлиги машқ қилинади.  

АҚШ ва АСЕАН давлатларининг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларига Таиланд контр-адмирали Сомпхонг Нактхонг ва АҚШ Еттинчи флотининг эсминецлар эскадраси командири капитан Мэтт Жерби раҳбарлик қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид