Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди
23 августга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Епкенди посёлкасидан ўтувчи Туркистон – Чимкент автотрассасида Ўзбекистон фуқароси Э.А. автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
“Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади хабарда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига +7-727-291-11-78 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025