Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар аёллар учун никоҳ ёшини оширишни маъқуллади
Ўзбекистонда аёллар учун никоҳ ёши 17 ёшдан 18 ёшга оширилади.
Бугун Сенат ялпи мажлисида Оила кодексига бу ўзгаришни киритишни назарда тутувчи қонун маъқулланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Бунгача мамлакатда аёллар учун никоҳ ёши 17, эркаклар учун 18 ёш бўлиб келган. Эндиликда бу меъёр тенглаштирилмоқда.
Қўшимча қилиш жоиз, қонунчиликка кўра, узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланган эди.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025