Жаҳон | 22:02 / 25.08.2019
14005
1 дақиқада ўқилади

Катта еттилик давлатлари Эрон билан ихтилофга боришга қарши чиқди

Франция президенти Эммануэль Макрон “Катта еттилик” давлатлари Франциянинг Биарриц шаҳридаги саммитда Эрон атрофидаги вазият бўйича ягона позицияни билдиришди.

Макроннинг айтишича, ҳаттоки АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Теҳрон билан ихтилофга боришдан қочишни исташини аниқ айтган. 

“Бундай якдиллик муҳимдир, чунки пировард натижада ҳар бир давлатнинг позициясини заифлаштирувчи зиддиятлардан қочишга имкон беради”, деб айтган Франция президенти LCI телеканалига. 

Бу орада Трамп Макронга G7 номидан Эрон билан гаплашиш ҳуқуқи берилишини муҳокама қилганини рад этган.

Аввалроқ Макрон Трампга Эронга бир қатор мажбуриятлар эвазига нефть сотишга рухсат бериш таклифи билан мурожаат қилган.

Мавзуга оид