Мушакбозлик ва сайиллар. Тошкентда Мустақиллик байрами қандай нишонланиши маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда, таълим муассасаларида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» ғояси остида учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Пойтахт ҳокимлигида хабарида билдирилишича, ушбу тадбирлар истиқлол даврида эришган ютуқлар, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини, ўзгариш ва янгиланишлар сарҳисоби сифатида ташкил этилмоқда.
Бугунги кунгача шаҳар бўйлаб 400га яқин ана шундай маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Пойтахтдаги 508 та маҳалла гузарлари, боғ ва майдонларда, 35 та олий ўқув юртларининг ҳудудида ва 1000 дан ортиқ корхона, ташкилот, муассасаларда байрам сайиллари давом этади.
Шунингдек, Мустақиллик байрами муносабати билан Сайилгоҳ кўчаси, Алишер Навоий номидаги театр олдидаги майдон, «Халқлар дўстлиги» майдони ва 11 та туман марказларида ҳамда барча истироҳат боғларида халқ сайиллари ўтказилади.
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам тадбирларида мушакбозлик томошалари ҳам бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024