Президент қарори: Ўзбекистонда ҳокимларнинг ёрдамчилари сони яна биттага кўпайди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятининг инвестициялар жалб қилишни ва экспортни рағбатлантириш билан биргаликда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига илмий изланиш натижаларини ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш орқали маҳаллий хом ашё ҳамда саноат кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш энг муҳим устувор йўналишларидан бирн этиб белгиланди.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда. Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
республика импорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳамда ҳудуддаги мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудда маҳаллийлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш;
хорижий компаниялар ва ташкилотларнинг таклифлари ва салоҳиятини ўрганиш асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотларнинг энг кўп талаб қилинадиган турларини ўзлаштириш бўйича хорижий шерикларни саноат кооперациясига кенг жалб этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда, шунингдек ҳамкорлар топиш, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда лойиҳа ташаббускорларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;
ҳудудий маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларда белгиланган мақсадли параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
мониторинг натижалари бўйича аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш;
ҳудудда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари юзасидан ахборотларни электрон кооперация порталига жойлаштириб ва янгилаб бориш;
ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериш орқали ҳудудий саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва мунтазам равишда ҳудудий саноат ярмаркаларини ташкил этиш.
Белгиланишича, ҳоким ёрдамчиси:
белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи билан ҳамкорликда ишларни амалга оширади;
меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарига тенглаштирилади;
битта штат бирлигидан иборат ўзининг алоҳида котибиятига эга бўлади.
Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади ва унинг намунавий таркиби тасдиқланади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
21:14 / 28.08.2024
Президент ҳар бир вилоятнинг саноатга ихтисослашган туманлари бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024