Спорт | 11:27 / 27.08.2019
21907
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

ЎФА маълумотига кўра, учрашув Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтади.

Эктор Купер жамоаси эртага Тошкентда йиғин бошлаб, 23 август – 3 сентябрь кунлари пойтахтда машғулотлар олиб боради. ЖЧ-2022 саралашидаги дастлабки баҳс 5 сентябрь пайшанба куни Фаластинга қарши сафарда, Қуддусга туташ Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ мазкур йиғин учун йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг «D» гуруҳидан Саудия Арабистони, Сингапур ва Яман миллий жамоалари ҳам ўрин олган. 2-тур ўйинлари 10 сентябрда Ўзбекистоннинг иштирокисиз ўтади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид