Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 млрд долларлик Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этилади
27 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Хитойга ташрифи чоғида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Хитойнинг CITIC корпорацияси ўртасида устав жамғармаси 1 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ушбу қадам икки мамлакат ўртасидаги инвестицион ҳамкорликнинг юқори ўсиш суръатларидан далолат беради: молиялаштиришнинг барқарор механизми шакллантирилиши устувор юқори технологияли лойиҳаларни жадал амалга оширишда бор кучни сарфлашга имкон беради.
Хитойлик шериклар билан олдинги келишувга кўра, асосий эътибор кимё ва нефт-кимё соҳасидаги саноат корхоналарига ва нефт-газ секторидаги ишлаб чиқариш объектларига қаратилади.
Яқин келажакда, Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган истиқболли лойиҳавий таклифлар тўпламини тайёрлайди, уларнинг асосий қисмини юқори қўшилган қийматга эга бўлган ҳамда тегишли хом ашё базаси ва кадрлар ресурсларига эга бўлган республика ҳудудларида жойлашган кўп босқичли ишлаб чиқариладиган циклларнинг экспортга йўналтирилган корхоналар ташкил этади.
Шу муносабат билан Хитой томони билан техник-иқтисодий экспертиза ва кейинчалик тасдиқлаш учун лойиҳаларини манзилли рўйхатини аниқлаш бўйича Ўзбекистонда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши тўғрисида келишувга эришилди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
20:32 / 12.05.2025