Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Махсустранс» сайти орқали аҳоли мурожаатларини қабул қила бошлади
«Махсустранс»нинг янгиланган maxsustrans.uz веб сайти ишга туширилди.
Янги сайтга дастлабки босқичда маълумотлар фақат икки тил — рус ва ўзбек тилида жойланади. Сайтнинг “Махсустранс” хизматидан фойдаланадиган аҳоли учун имкониятлари ортган.
Кўриниш жиҳатдан ҳам сайт мутлақо янги дизайнга эга. Эндиликда фуқаролар мазкур сайтдан нафақат компания ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот олиши мумкин, балки унга ўзини қийнаётган саволларни ёзиб қолдириши мумкин.
Айтайлик, уйи олдида доимий равишда чиқинди тўпланиб қолмоқда ёхуд қурилишдан сўнг қурилиш чиқиндиларини қаерга олиб чиқишни билмаётган фуқаролар сайтдаги форум орқали ўзини қизиқтираётган мурожаат ва саволни қолдириши мумкин, мазкур мурожаат тез фурсатда корхона мутахассислари томонидан кўриб чиқилади ҳамда жавоб қайтарилади.
Форумда шунингдек бошқа фуқаролар томонидан қолдирилган саволлар ва унинг жавоблари билан ҳам танишиш мумкин бўлади.
Шунингдек сайтда соҳага доир сўнгги қарор ва лойиҳалар ҳам ўрин олади. Ҳозирда веб-сайтнинг инглиз тилидаги талқини ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
16:42 / 20.07.2024
Тошкентдаги 75 та маҳалладан чиқиндиларни олиб кетиш хизмати “Махсустранс”га қайтарилади
12:44 / 15.02.2023
Камолиддин Набиев яна «Махсустранс» корхонасига раҳбар этиб тайинланди
21:14 / 12.03.2021
«Махсустранс»: Тошкентда бир кунда 2 минг тонна чиқинди чиқарилади
15:01 / 26.02.2021