Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланиши аутсорсинг шартларида ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таом турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчиларининг овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларнинг амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;
озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотларидан ва уларнинг вакилларидан сотиб олинишида аутсорсерларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминлайдилар.
Мавзуга оид
10:26 / 21.05.2025
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади
13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади
21:26 / 10.01.2025
Давлат боғчаларида «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади
11:41 / 09.01.2025