Миллий жамоа Аҳмедов ва Шомуродовсиз машғулот ўтказди
Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластинга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Йиғинга чақирилган футболчиларнинг кўпчилиги машғулотларда қатнашмоқда.
Легионерлардан ҳозирча фақат Санжар Шоаҳмедов миллий жамоа ихтиёрида, қолган легионер футболчилар энди миллий жамоа машғулотига қўшилади. Ички чемпионатда ўйнайдиган футболчилар орасида Азиз Ғаниев илк марта Купер томонидан миллий жамоага чақирилди.
Жароҳатидан тикланиб, яна яхши формага қайтган Азиз машғулотларда ўзини кўрсатди. Ҳозирда Ўзбекистонда бўлиб турган Одил Аҳмедов эртадан миллий жамоа машғулотларига қўшилади.
Мавзуга оид

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

00:03 / 28.01.2025
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Иордания ўйинида ҳисоб очилмади

09:00 / 24.01.2025
«Оқ бўрилар»да «тўдабоши» ўзгарди: Копа уддалайдими?

22:19 / 23.01.2025