Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарғундаги «Обод марказ» туфайли иморати бузилган Ўлмасой опага компенсация тўлаб берилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида «Обод марказ» давлат дастури доирасида кенг миқёсда олиб борилаётган ободончилик ишлари Ўлмасой Ҳусанованинг тадбиркорлигига жиддий зарба берди. Унинг ишлаб чиқариш цехи ва аввалроқ турар жой қилиб расмийлаштириб берилган биноси Шарғунсой дарёси муҳофаза зонасида жойлашгани важи билан бузилган.

Ўлмасой Ҳусановага бузилган иншоотлари эвазига аввалги жойдан икки километр нарида — «Маржона» маҳалласидаги суғориладиган ер майдони ўртасидан 10 сотих участка ажратиб берилган.

«Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури доирасида кредитлар олиб, Шарғун шаҳри «Маданкон» маҳалласи, Нурафшон кўчасида ўз турар жойимдан пишириқ цехи очиб фаолият кўрсатиб келаётган эдим. Биноларимизнинг бир қисмини туман ҳокими қарори билан турар жойга айлантириб, оиламиз билан ўша ерда истиқомат ҳам қилар эдик», — дейди Ўлмасой Ҳусанова.
Kun.uz мухбири билан суҳбати асносида Ўлмасой опа ўз мурожаатларига маҳаллий ҳокимликлар томонидан етарли даражада эътибор қаратилмаётганини айтиб ўтган эди.
«Ҳозир мана шу яйдоқ даладан ер участкаси ажратиб, дастгоҳларимни ҳам шу ерга келтириб ташладим. Бу ердан янги уй қуряпман. Турмуш ўртоғим ҳарбий ногирон. Жуда қийналяпман. Ишлаб чиқариш биноларим ва уйимни бузишларидан аввал қоп-қоп ваъдалар берилган эди. Бирортаси бажарилмаяпти. Компенсация пули берилмаяпти. Қурилиш материалларидан ёрдам қиламиз, янги қурилаётган «дом»лардан уй берамиз дейишганди. Қурилиш метариалларидан цемент ва шифер номигагина берилди. Мен эса ишлаб чиқаришим тўхтаб қолгани сабабли 75 миллион сўмлик кредитимни ёполмай сарсон бўляпман. Уй қурайми, кредитларимни тўлайми, бошим қотган».
Ўлмасой опа янги жойда уй жой ва ишлаб чиқариш барпо этаман, деб одамлардан 46 миллион сўм қарздор бўлиб қолгани, ҳали уста пуллариниям бера олмаганини айтиган эди.
Шарғун шаҳар ҳокими Шерзод Хидиров Ҳусановлар оиласига бузилган иморати учун 100 миллион сўм компенсация пулини тўлаб берганини маълум қилди. Ўлмасой опа Kun.uz мухбирига мурожаатлари хайрли якун топгани ва бошқа эътирози йўқлигини маълум қилди.
Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ,
Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:36 / 04.02.2023
Сурхондарёда иккита боғчанинг бозор баҳоси қарийб 1,7 млрд сўм бўлган бинолари ва ерлари ноқонуний бериб юборилди
00:05 / 24.01.2023
24 январдан Сурхондарёдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда давом эттирилади
15:04 / 18.01.2023
Сурхондарёда салкам 153 млн сўм эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
16:12 / 16.01.2023