Жамият | 09:53 / 30.08.2019
14598
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчалар қисман ёпилади

30 август куни Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдони - Сузук ота мажмуаси - Ҳазрати Имом мажмуаси – Халқлар дўстлиги майдони йўналиши бўйлаб “Тунги велосайр” фестивали ўтказилади. 

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу фестивал муносабати билан 30 август куни соат 22:00 дан 24:00 гача шаҳардаги айрим кўчалар қисман ёпилади. 

Улар:

Халқлар дўстлиги майдонидан Қоратош кўчаси орқали Сузук ота мажмуасигача;

Сузук ота мажмуасидан Кўкча дарвоза, Нурафшон кўчалари бўйлаб, Қорасарой кўчаси орқали Ҳазрати Имом мажмуасигача;

Ҳазрати Имом мажмуасидан Қорасарой кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Абай кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчаси орқали Халқлар дўстлиги майдонигача.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид