Жаҳон | 18:41 / 01.09.2019
5873
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги концертда экран қулаши оқибатида 28 киши жабрланди

Фото: dpa

Германиянинг Эссен шаҳрида очиқ осмон остида ўтаётган концертда кучли ёмғир вақтида саҳна олдидаги ёруғлик-диодли экран қулаб тушди. Бу ҳақда DW телеканали хабар берди.  

Воқеа 31 августда кечки вақт рэп ижрочилар Мартен Ласини ва Беньямин Гриффи чиқиши вақтида юз берган. Концертда 18 минггача киши бўлган.

Экраннинг қулаши оқибатида 28 киши жабрланган, улардан 2 нафари оғир жароҳатлар олган. Жабрланувчилар шифохонага етказилганлар. Яна 150 кишига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
 
Момақалдироққа қарамай, мусиқачилар чиқишларини давом эттираверишган, бироқ кўп ўтмай уни тўхтатишга мажбур бўлишган. 

Воқеа жойи ўраб олинган. Полиция воқеа сабабларини аниқлаштирмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид