Жамият | 23:21 / 01.09.2019
14440
1 дақиқада ўқилади

Мустақиллик байрами Наманган осмонида ёғду сочди

Мустақиллик байрами муносабати билан Наманган шаҳрида тантаналарнинг “ёрқин томошаси” – катта байрам мушакбозлиги уюштирилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам салютига Наманган аҳлининг катта қисми жонли гувоҳ бўлишини таъминлаш учун мушакбозлик “Афсоналар водийси” боғида ўтказилишига қарор қилинди. 

Соат 21:00 да Наманган осмони узра Истиқлол байрами шарафига ёғду сочган фейерверкларни томоша қилиш учун юз мингдан зиёд ҳамюртларимиз йиғилишди. 

Байрам шукуҳини, халқнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик, давом этаётган Мустақиллик байрами тантаналарининг бир бўлагига айланди.

Байрам муносабати билан кетма кет залплар билан турфа ранглардаги 1150 та мушак отилди. Энг кучли салют эса баландлиги 300 метрдан ошди. Йиғилганлар бундай завқли байрам туҳфаси учун вилоят ҳокимлигига ўз ташаккурларини қарсаклар билан изҳор қилдилар.

Мавзуга оид