Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда сайёҳларга делфинлар билан чўмилиш тақиқланди
Янги Зеландиянинг Ороллар кўрфазида сайёҳларга афалин-делфинлар билан чўмилиш тақиқланди. Бу ҳақда Lonely Planet нашри хабар берди.
Тақиқлов Янги Зеландияда делфинлар билан сузиш экскурсияларини ташкиллаштирувчи сайёҳлик операторлари фаолиятига нисбатан киритилган.
Мамлакат табиатни муҳофаза қилиш департаменти тадқиқотларига кўра, сайёҳлар делфинлар билан кўп вақт ўтказишади ва бунинг оқибатида денгиз жонзотларининг табиий ҳаёт ритми издан чиқади. Бу эса уларнинг кўпайишига салбий таъсир кўрсатади.
Делфинлар одамлар билан кўп алоқа қилгани сабабли уйқу, озиқа қидириш ва болаларини озиқлантиришга камроқ вақт ажратади.
Афалин делфинлар Янги Зеландияда йўқолиб кетиши мумкин бўлган тур ҳисобланади. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, 1999 йилдан бери кўрфазга қайтувчи делфинлар сони 2 мартадан кўпроққа камайиб кетган. Шунингдек, кўрфазда уларнинг болалари ўлими юқори (75 фоиз).
Мавзуга оид
23:21 / 15.04.2025
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024