«Зўр»нинг кучи шифокорга етадими — Юртдошларимиз бундай ҳолатларга қандай қарайди?
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда шифокорларга бемор ва унинг қариндошлари томонидан тажовуз ва зўравонликлар, ҳатто суиқасд уюштириш ҳолатлари акс этган видеолар ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалиб, омма эътиборини тортаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Аввал ҳам интернетда бу каби воқеалар муҳрланган тасвирлар ёки аудиоёзувларга кўзимиз тушар, аммо энди бундай ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.
Фақатгина август ойининг ўзида бундай хунук ҳолатлар бир неча бор кузатилди.
7 август куни Самарқанд вилояти Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида ўз хизмат вазифасини бажараётган терапевт шифокор О.С.ни беморнинг маст ҳолатдаги икки нафар яқини калтаклашган.
11 август куни Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими акушер гинекологи М.Т. фуқаро В.Қ. томонидан ҳақоратланиб, калтак ейиши натижасида жароҳатланади. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, фуқаро «Spark» русумли автомашинаси орқали врачнинг «Cobalt» русумли автомашинасини турган жойида орқасидан келиб, зарб билан қайта-қайта уради ва у машинадан тушиб оқ халат соҳибига турли ҳақоратли сўзлар айтиб, таҳдид қилади.
21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимларига таҳдид қилиб, улардан бирини ёқиб юбормоқчи бўлган шахснинг хатти-ҳаракати ҳам кўпчиликнинг ғазабини уйғотди.
Минг афсуски, республика бўйича бундай ҳолатлар содир бўлиши тобора кўпайиб бўлмоқда.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамиятимизда фуқароларнинг шифокорларга тажовуз қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишнинг энг самарали йўлларидан бири сифатида тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш лозимлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда. Вазирлик ташаббуси билан бундан бир муддат олдин тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.
Мазкур лойиҳа билан ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишларни Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 277-моддаси билан квалификация қилиш ҳамда ушбу ҳаракатларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш таклиф этилганди. Сўнгги пайтларда кузатилаётган воқеалар эса ушбу лойиҳа қабул қилиниши ниҳоятда долзарблигини кўрсатмоқда.
Шифокорларнинг бемор ва унинг яқинлари томонидан ўзбошимчалик билан жазоланаётгани сингари нохуш ҳолатлар юзасидан юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида уларга бир неча савол билан юзландик.
Мавзуга оид

07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди

16:45 / 10.03.2025
Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?

17:12 / 11.02.2025
Кеннедига суиқасд иши бўйича 2400 га яқин янги ҳужжат топилди

09:13 / 09.02.2025