Ўзбекистон | 21:45 / 02.09.2019
87476
1 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар тайинланди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, бу лавозимга Абдуғофур Аҳмедов тайинланган. 

Абдуғофур Аҳмедов

Абдуғофур Аҳмедов бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.

Бироз аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид