Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ольга Забелинская Германиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
31 августда Германияда аёллар ўртасида бўлиб ўтган “Europakriterium der Bahnfahrer” халқаро мусобақасида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская омниум йўналишида 157 балл билан 1- ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди. 2-ўрин германиялик Гудрун Стоскга, 3-ўрин россиялик Тамара Дроновага насиб этган.
Велоспортчининг ушбу ютуғи Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига муносиб совға бўлди.
Ушбу мусобақалар спортчиларга Токиодаги Олимпиадада иштирок этиш учун рейтинг баллари беради.
Эслатиб ўтиш жоиз, Ольга Забелинская шоссе бўйича велопойгаларнинг Токиода ўтадиган Олимпиада лицензияси эгаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025