Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Бэйлнинг голлари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: Reuters
Ла Лиганинг 3-турида “Реал“ меҳмонда “Вильярреал“га қарши ўйнади ва мағлубиятдан қутулиб қолди.
12-дақиқада Жерар Морено Серхио Рамоснинг хатосидан фойдаланиб майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бўлим якуни арафасида Гарет Бэйл ажойиб комбинацияни муваффақиятли якунига етказди. 74-дақиқада Мойсес Гомес майдон эгаларини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 86-дақиқада Бэйл ўз дублини нишонлаб, мадридликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Эътиборлиси, ўйиннинг 94-дақиқасида Бэйл иккинчи бор сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди.
“Реал“ 3-турдан сўнг 5 очко тўплаб, “Барселона“дан 1 очко олдинда бормоқда. Лекин пешқадам “Атлетико“дан 4 очко ортда қолмоқда.
Ла Лига, 3-тур
Вильярреал – Реал 2:2
Голлар: Жерар Морено (12), Мойсес Гомес (74) – Бэйл (45, 86).
Вильярреал: Фернандес, Марио Гаспар, Альбиоль, Кинтилья, Пау Торрес, Чуквуэзе (Онтиверос, 55), Мойсес Гомес, Иборра, Касорла (Бакка, 73), Жерар Морено, Токо-Экамби (Замбо-Ангисса, 62).
Реал: Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Васкес (Винисиус Жуниор, 74), Каземиро, Кроос (Вальверде, 82), Бэйл, Бензема, Йович (Модрич, 68).
Огоҳлантиришлар: Кинтилья (52), Менди (77), Каземиро (90), Бэйл (90).
Четлатиш: Бэйл (90+4).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025