Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургдаги заводда содир бўлган ёнғинда куйиш жароҳати олган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси вакиллари шам заводида юз берган ёнғин оқибатида танасининг 34 фоизи куйиб реанимация бўлимига тушган Ўзбекистон фуқароси А.О. ва танасининг 20 фоизи куйиб касалхонага ётқизилган ҳамюртимиз Э.А.нинг ҳолидан хабар олиш учун И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига бордилар.
ТИВ хабарига кўра, тегишли муолажадан сўнг уларнинг соғликлари ҳолати қониқарли дея баҳоланмоқда. Шифокорлар берган маълумотга қараганда, улар яна тахминан 20 кун шифохонадан қоладилар.
Шунингдек, Бош консулхона ходимлари қурилиш майдонида баландликдан тушиб кетиши оқибатида жароҳатланган Ўзбекистон фуқароси К.Б.нинг ҳам ҳолидан хабар олдилар. У тиббиёт муассасасига ўнг қовурғаси синган ҳолда жойлаштирилган эди. Айни пайтда зарур муолажа олмоқда ва ҳолати яхшиланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат
11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди
13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?
08:04 / 03.03.2025