Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung янги буклама смартфон ишлаб чиқариш устида иш бошлади
Samsung Electronics Co компанияси иккинчи буклама экранли смартфонини ишлаб чиқариш устида иш бошлади. Янги қурилма дисплей томони билан ичкарига квадрат шаклида букланадиган бўлади, деб ёзади Bloomberg.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, янги смартфон 2020 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши режалаштирилган. Компания бу қурилмасида замонавий технологиялар ва буклама смартфонлар дизайнини уйғунлаштирмоқчи.
Смартфоннинг экрани диагонали 6,7 дюйм бўлади. Bloomberg суҳбатдошларининг сўзларига кўра, янги қурилма 2019 йилда тақдим этилган Galaxy Fold смартфонига нисбатан юпқароқ ва арзонроқ бўлади.
Қурилма шунингдек, битта олд камера ва иккита асосий камера билан жиҳозланади. Компаниянинг ўзи бу хабар борасида ҳозирча изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025