Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ ўзбекистонликларни Туркияда ноқонуний мигрантларга қарши рейдлар ўтказилаётганидан огоҳлантирди
Туркияда мамлакатда ноқонуний юрган хорижий фуқароларни аниқлаш ва депортация қилиш бўйича мунтазам рейдлар амалга оширилади. Бундан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги огоҳлантирмоқда.
Шу мақсадда Туркияда ноқонуний юрган хорижий фуқароларни аниқлаш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш борасида транспорт воситалари, иш ва яшаш ҳамда жамоат жойларида мунтазам текширувлар олиб борилмоқда.
Турк мутахассисларининг таъкидлашича, хорижий фуқароларнинг аксарияти Туркия ҳудудида яшашга ҳуқуқ берувчи (ikаmеt izni) ва ишлашга ҳуқуқ берувчи (çalişma izni) ҳужжатлар ўртасидаги фарқни билмайдилар.
Қонунга мувофиқ яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга чет эл фуқаролари Туркия ҳудудида ишлашни истасалар, албатта, қўшимча ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларга ҳам эга бўлишлари шарт. Акс ҳолда, улар қонунни бузган ҳисобланади ва уларга нисбатан чоралар кўрилади.
2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Туркия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларига Туркия ҳудудида 90 кун давомида визасиз юришга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу муддат Туркияда ишлаш мақсадида келган хорижий фуқароларга яшаш ҳуқуқи ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун етарли муддат ҳисобланади.
Бундан ташқари, Туркиянинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарида турк иш берувчилари билан икки томонлама шартномалар тузиш орқали Туркияга келишидан олдин ҳам ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш имконияти мавжуд. Бу эса ишлашга келмоқчи бўлган фуқароларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради.
Шу муносабат билан Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча керакли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга ва мамлакатда мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилишга чақиради.
Элчихона ва Бош консулхона Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025