Фан-техника | 01:58 / 03.09.2019
34172
2 дақиқада ўқилади

Янги “Газель” тақдим қилинди

Фото: Instagram/vicheslav_subbotin

ГАЗ гуруҳи Comtrans 2019 кўргазмасида янги авлоддаги енгил тижорий автомобил “Газель NN”ни тақдим қилди. 

Гуруҳ президенти Вадим Сорокиннинг айтишича, янги модел илк “Газел”нинг 25 йиллигига ишлаб чиқарилган ва юқори хавфсизлик даражаси, ҳайдовчининг кам толиқиши ва иқтисодий самарадорликни таъминлайдиган “сунъий платформа”га эгалиги билан ижобий фарқланади.

“Газель NN” бу ҳайдовчига ёрдам берувчи 30 та тизим, юқори шинамлик, универсаллик ва эгалик қилишнинг паст нархи”, деб айтган Сорокин.

Фото: Instagram/vicheslav_subbotin

Маълум қилинишича, “Газель NN”нинг янги плафтормаси ҳам ички ёнув двигатели, ҳам электр мотор қўллашга мослаштирилган. Ҳайдовчи кабинаси “умуман янги интерьер” олган, у ўз ичига 20 та созламага эга ҳайдовчи ўриндиғи, климарт-контрол, 9 дюймли экранга эга мултимедиа тизими, калитсиз бошқариш ва двигателни ёқиш имкониятини олади.     

Автомобилни 2020 йилдан серияли ишлаб чиқариш, 2021 йилда сотувга чиқариш режалаштирилган.  

Фото: Instagram/vicheslav_subbotin

Компания кўргазмада шунингдек “Садко NEXT” юк йўлтанламаси, ГАЗ электробуси, икки турдаги табиий газда ишловчи “ГАЗон NEXT 10” ҳамда модернизация қилинган “Соболь 4х4”ни тақдим қилган.

Мавзуга оид