Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған АҚШнинг Идлибдаги ҳаракатларини қоралади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШнинг Суриянинг Идлиб шаҳрига берган авиазарбаларини қоралади.
“Охирги кунларда АҚШ, афсуски Идлибда авиазарба амалга ошириб, можарога аралашди. Бу авиазарба оқибатида 700 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди. Албатта, у ерда жангарилар ҳам бўлиши мумкин, бироқ Идлиб тобора йўқолиб бормоқда... Бунга жимгина қараб бўлмайди”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президенти вазиятни Россия ва Эрон билан муҳокама қилаётганини айтган. Бундан ташқари, у Идлиб масаласини сентябрда БМТ Бош ассамблеясида кўтармоқчи.
Идлибдаги объектга зарба берилгани ҳақида 31 августда маълум қилинган. Америкалик ҳарбийлар зарбадан мақсад “Ал-Қоида” жангарилари позициялари бўлганини айтишган. Зарба натижасида 40 дан кўпроқ жангари ва дала қўмондонлари ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Россия АҚШнинг бу ҳаракатларини қоралаган. Россия томонининг маълум қилишича, АҚШ барча келишувларга зид равишда деэскалация ҳудудига зарба берган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025