Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Диққат, болалар!» тадбири бошланди
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан бугундан бошлаб, мамлакатнинг барча ҳудудларида “Диққат, болалар!” тадбири бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 10 кун давомида ўтказилади. Бунда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача тарбия муассасалари, академик лицей ва коллежлар атрофидаги йўлларга берилиб, бу жойларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилган.
Қайд этилишича, автомобиль ҳайдовчилари оддий йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасликлари, яъни йўлда мобиль телефонда гаплашиш, маст ҳолда автомобиль бошқариш, светофор ишорасига риоя қилмаслик, тезликни белгиланган меъёридан ошириш, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермасликлари оқибатида аянчли йўл-транспорт ҳодисалари юз бермоқда.
“Ҳурматли, ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда, пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашганда автомобиль тезлигини пасайтириб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл беринг. Болалар гавжум жойлар атрофидаги йўлларда автомобилда ҳаракатланаётганда ҳушёрликни оширинг. Йўлларингиз бехатар бўлсин!” - дейилади ИИВ маълумотномасида.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
10:06 / 21.04.2025