Пентагоннинг собиқ раҳбари дунёнинг энг хавфли мамлакатини айтди
АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Покистонни жамиятининг радикаллашуви ва ядро салоҳиятининг жадал ошиб бораётгани сабабли дунёдаги энг хавфли давлат деб атади. У бу ҳақда ўзининг “Call Sign Chaos” деб номланган янги китобида ёзди. Автобиографик асар 3 сентябрда чиқди.
“Биз дунёдаги энг жадал ошаётган ядро арсенали бу давлатдаги террорчилар қўлига тушишига йўл қўя олмаймиз. Натижа фалокатли бўлади”, деб таъкидлаб ўтган собиқ мудофаа вазири ўз китобида.
“Сиз радикаллашган жамиятни олиб, унга дунёда энг жадал ошаётган ядро арсеналини қўшсангиз, бизга нима учун ҳозирда эътиборни қуролланишни назорат қилиш ва тарқатмасликка қаратишимиз кераклигини англаб етасиз. Бу ҳозирда дунёдаги энг катта муаммодир”, деб давом эттирган Мэттис.
Унинг айтишича, бугунги кунда Покистонда мамлакатнинг келажаги ҳақида қайғура оладиган етакчи йўқ.
Жеймс Мэттис Дональд Трамп маъмурияти 2017 йил январда ўз ишини бошлаганидан Пентагонга раҳбарлик қилган. У Трампнинг Суриядан қўшинларни олиб чиқиш қарорига қарши чиққач, 2018 йил 31 декабрда истеъфога кетган. “Сиз қарашлари қарашларингизга мос келадиган мудофаа вазирига эга бўлишга ҳақлисиз”, деб ёзганди генерал истеъфога кетиши олдидан Трампга ёзган мактубида.
Трампнинг ўзи Мэттиснинг мудофаа вазири лавозимидаги фаолиятидан норози қолган.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024