Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Спарк»да уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган йигит қидирилмоқда
2019 йил 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 53 ёшли Б.Эргашев ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу куни соат 14:00ларда 26 ёшли ўғли Нодир Эргашев ўзининг давлат рақами 01 А 528 ҒВ бўлган “Спарк” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Н.Эргашевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, Н.Эргашевни ва унинг бошқарувидаги автомашинани кўрган ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ маълумотида.
Мавзуга оид
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
22:28 / 16.04.2025