Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6-7 сентябрь кунлари «Дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари» номли халқаро илмий амалий анжуман бўлиб ўтади
Ҳар йили дерматовенерология ва тиббий косметологиянинг долзарб муаммолари ва ютуқларини муҳокама қилиш учун анъанавий ўтказиб келинадиган анжуман яна Тошкентда иш бошлайди.
Анжуманда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Руминия, АҚШ, Италия ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан етакчи мутахассислар ташриф буюришади. Қатнашчилар бугунги кундаги дерматовенерология ва тиббий косметология сохасида амалга оширилаётган ишлар, янгиликларни муҳокама қилишади. Йилда бир маротаба ўтказиладиган бундай анжуманлар тиббиёт ривожида жуда муҳим ҳисобланади.


Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббий маркази бош муассаса сифатида бошқа тери-таносил касалликлари ташкилотлари билан вертикал тизимда иш олиб боради.
«Ҳозирги кунда марказда 120 та илмий ходим ва врачлар шулардан 13 та тиббиёт фанлари доктори, 22 та тиббиёт фанлари номзодлари бошқа кафедралар ва тиббий муассасалар билан биргаликда жинсий йўл билан юқувчи касалликлар ва ҳар хил тери касалликларини замонавий диагностикаси ва давоаш усуллари борасида давлат программасига асосланиб иш олиб борилмоқдалар. Марказ ёш кадрларни етиштиришда, илмий салоҳиятини оширишда, дерматовенерологиянинг турли муаммоларига бағишланган конференция ва съездларни ўтказишда катта ҳисса қўшмоқда. Бундай Халқаро анжуманларнинг ўтказилиши ёш тадқиқотчи олимларимиз учун маҳорат дарси бўлиб химат қилади», – дейди Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Сабиров Улуғбек Юсупханович.


Дерматовенерология соҳаси бўйича Россия Федерацияси, Қозоғистон республикаси, Тожикистон республикаси, Украина ва Озарбайжоннинг институти ва марказлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Бу эса марказнинг кенг имкониятларини яна бир бор кўрсатади. Марказда халқаро ҳамкорликда етакчи илмий профессионал ассоциациялардан Россия, АҚШ, Беларуссия, Қозоғистон, Озарбайжон марказлари ва халқаро ташкилотлар International Society of Dermatology, USAID, UNDP, ЖССТ билан бирга илмий лойиҳаларда амалга оширилмоқда.

Дунёга машҳур профессор олимлар Тошкентда!
6 сентябрда Тошкент шаҳридаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Халқаро анжуман ўз ишини бошлайди. Анжуманда иштирок этиш учун жаҳоннинг турли минтақаларидан профессионал, етакчи ва энг кучли мутахассислар ташриф буюришади. Халқаро анжуманда жаҳоннинг энг етакчи профессор олимларидан: Сабиров У.Ю. (Тошкент, Ўзбекистон), Diehl Christian Guy (Франция), Lukyanov A.M. (Минск, Беларус), George Reizner (Мадисон, АҚШ), Victor-Gabriel Clátici (Бухарест, Руминия) ва бошқаларнинг иштироки кутилмоқда.

Икки кун давом этадиган Халқаро анжуман кун тартибида 15 та секция мажлиси ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади. Анжуман доирасида:
- «Дерматозларни патогенези, диагностикаси ва даволашнинг замонавий йўналишлари»;
- «Косметология: долзарб вазифаларни амалий ечимлари»;
- «ЖЙОЮИ ва урогенитал инфекцияларни диагностикаси ва даволашдаги янги ютуқлар»;
- «Бугунги кунда лазерли технологиялар»;
- «Косметология бўйича маҳорат дарслари»;
- «Юз контурини тўғрилаш ва юз терисини ёшартириш усуллари»;
- «Дерматозларни диагностикаси, даволаш ва олдини олишнинг устувор йўналишлари»;
- «Болалар дерматовенерологияси: эски муаммоларга янгича нуқтаи назар» каби мавзулардаги маъруза ва маҳорат дарсларидир.
Шунингдек, анжуманда фармацевтик ва косметологик компаниялар, тест-тизими ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар, шунингдек тиббий ва лаборатория жиҳозлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 3
Telegram: t.me/dermatology_uz
Instagram: @dermatology.uz
Facebook: fb.com/dermatology.uzbekistan
Мурожаат учун телефонлар: +99893 0010085, +99890 9352025, +99894 6374043
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 16.09.2019
Оқ доғлар ҳукм эмас: Витилигони Ўзбекистонда даволаш мумкин
14:12 / 14.09.2019
«Ҳуснбузар орқасидан ўз жонига қасд қилиш ҳам учраб туради. Улар касалликни даволаб бўлмайди деб ўйлашади». Дерматовенеролог билан суҳбат
13:00 / 04.09.2019