Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Баҳона топилди». Депутатлар автомобиллар нархини қимматлаштирадиган қонун лойиҳасига эътироз билдирди
"Куннинг биринчи ярмида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида автомобиллар утилизацияси учун "утилизация йиғими"ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан қаттиқ эътироз ва иккиланишга сабаб бўлди", деб ёзади депутат Расул Кушербаев.
"Сўзга чиққан депутат ҳамкасбларимиз мутахассислардан бунақа тартибни киритишни асослаб беришни сўрашди, бироқ тайинли жавоб бўлмади. Мен ҳам бунақа йиғимни жорий қилишда экологик вазиятни яхшилаш бош мақсад эканлигига шубҳам борлигини билдирдим. Шундоқ ҳам қиммат автомобиллар утилизация йиғими жорий қилинса янада қимматлашмаслигига ким кафолат беради? "Экология" жудааа яхши баҳона топилди".
Кушербаевнинг қайд этишича, фракция аъзоларининг эътирозларидан кўриндики қонун лойиҳаси овозга қўйилса қўллаб-қувватланмайди, шу боис илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланди.
"Бунақа кўриниш ва аҳволдаги лойиҳани яқин орада ўтказмасак керак. Агар яна... Хуллас ҳаммага инсоф ва чидам...", дея фикрини якунлайди Расул Кушербаев.
Мавзуга оид
13:49 / 11.02.2025
Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини бир овоздан қабул қилиб, Сенатга юборди
21:28 / 20.07.2023
Марказий Осиё давлатлари депутатлари ойлик маоши таққосланди
16:24 / 21.12.2021
Депутатлар “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди
18:16 / 09.11.2021