Ўзбекистонда «Росатом» офиси рўйхатдан ўтказилди

Фото: Евгений Биятов / РИА Новости
«Росатом» давлат корпорацияси ўзининг Ўзбекистондаги офисини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «Русатом – международная сеть» атом энергосаноат мажмуаси халқаро ҳудудий тармоғи президенти Александр Мертен Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
«Рўйхатдан ўтдик, офисда таъмирлаш ишларини олиб боряпмиз», – деди у.
Тез орада унинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Офис Тошкент шаҳри Ойбек кўчасидаги «Ўзатом» биноси ёнида жойлашган. Мертеннинг сўзларига кўра, Тошкентдаги офис «энг катта филиаллардан бири бўлади».
«Офис раҳбари – Уканов Серик Казбекович. Маҳаллий кадрларни танлаб олишни давом эттирамиз», – деди Мертен.
Аввалроқ «Росатом» 2020 йил бошида Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишини бошлаши хабар қилинганди. АЭС қурилиши учун Жиззах вилояти Фориш туманидаги Тузкон кўли яқинидан жой танланган.
Мавзуга оид

16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади

08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди

21:20 / 28.04.2025
“Агар эмас, қачонки...” — Лихачев Ўзбекистонда катта АЭС қурилиши ҳақида

00:46 / 28.04.2025