Жамият | 17:11 / 05.09.2019
6688
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги ҳадис мактаби ўз фаолиятини бошлади

Самарқандда жорий йил 9-10 июль кунлари ҳадис илми мактабига қабул имтиҳонлари ўтказилганди. Имтиҳонларда қатнашган 100 нафарга яқин талабгорлар орасидан 12 нафар иқтидорли ёшлар сараланиб, олийгоҳ мақомидаги мазкур мактабга қабул қилинди.

Бугун, 5 сентябрдан мазкур мактабда илк ўқув йили бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Kun.uz`га маълум қилди.

2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилганди.

Мактабдаги таълим жараёнининг бугунги очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ҳам иштирок этган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид