Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада МИБ ходимини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2019 йил 30 август куни МИБнинг Фарғона вилояти Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О. ўз хизмат вазифасини бажариш давомида қарздор М.М.(1990 й.т.) ни «Учариқ» маҳалласи ҳудудида учратиб қолган.
Бош прокуратура хабарига кўра, давлат ижрочиси алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши лозимлигини билдирган вақтда, қарздор М.М. уни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.М нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024