Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиллар учун янги йиғим жорий этилади. Тегишли лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди
Кеча, 6 сентябрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига янги моддалар киритиш масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида:
ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши;
транспорт воситаларига нисбатан тўланадиган утилизация йиғимининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланиши;
утилизация йиғимининг тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, шунингдек утилизация йиғимини ундириш назарда тутилган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарига кўра, ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
07:21 / 11.01.2025