Жамият | 09:25 / 07.09.2019
31185
1 дақиқада ўқилади

Ленинград областида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ хабарида айтилади.

Хабар қилинишича, 2019 йил 3 сентябрь куни М.И. Ленинград областининг Всеволожск туманидаги қурилиш майдончасида баландликдан қулаш натижасида вафот этган.

Фожиали воқеа юзасидан Бош консулхона Ленинград области ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш масаласи ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид