Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Формула-1: Леклер қаторасига иккинчи марта ғалаба қозонди
«Феррари» жамоаси пойгачиси Шарль Леклер «Формула-1» автопойгасининг Италия босқичида ҳам ғалаба қозонди.
21 ёшли пойгачи мавсумдаги ва ўз фаолиятидаги қаторасига иккинчи пойгани ютди: бир ҳафта олдин у Бельгия гран-присида зафар қучганди.
2- ва 3-ўринларни «Мерседес» аъзолари Валттери Боттас ва Льюис Хэмилтон эгаллади.
Италян жамоаси учун ушбу ғалаба уй пойгасида 2010 йилдан бери биринчи ғалаба бўлди: ўшанда Монцадаги пойга трассасида испаниялик Фернандо Алонсо ғалаба қозонганди.
Умумий ҳисобда Хэмилтон 284 очко билан етакчиликни ўзида сақлаб қолмоқда. 2-ўринни Валттери Боттас (221), 3-ўринни Макс Ферстаппен (185) эгалламоқда. Пойга қаҳрамони Леклер эса 182 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди.
Пойганинг кейинги босқичи Сингапурда 19-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
15:50 / 19.05.2025