Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз ўғли Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни тайинлади. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди.
Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бунгача вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб келган.
Аввал энергетика, саноат ва маъданли захиралар вазирлигини Холид бин Абдулазиз ал-Фалоҳ бошқарган. Бироқ подшоҳ 30 августда алоҳида саноат ва маъданли захиралар вазирлиги ташкил этилишини эълон қилганди.
Бир неча кундан кейин Холид ал-Фалоҳ дунёда нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича энг йирик компания Saudi Aramco президенти лавозимидан олинган.
Саудия Арабистони подшоҳи ва унинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Салмон Ол Сауд ўз олдиларига иқтисодиётни модернизациялаш ва ёшлар учун иш ўринларини яратишни мақсад қилиб қўйишган. Шу билан боғлиқ ҳолда подшоҳ 2018 йилда ҳукуматда ўзгартиришлар амалга ошириб, уч янги вазирни тайинлаган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025