Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3,2 миллиард сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни мамлакатдан Фарғона водийси орқали ноқонуний йўллар билан олиб кирилган маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмаси фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Кузатувга олинган юк автотранспорт воситалари Зангиота тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасига ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қолаверса, махсус идентификацион маркалар билан қадоқланмаган 100 дона контрафакт телевизорлар ортилганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилганда, мазкур тумандаги омборлардан бирида ҳам 24 номдаги 938 дона телевизорлар, 340 дона кир ювиш машинаси, 60 дона музлатгич ва совутгичлар борлиги аниқланди.
Ушбу ҳудудда яна бир сохта тадбиркорнинг 12 номдаги 210 дона телевизорлари ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинди.
Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган маиший техника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3,2 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025