Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
9 сентябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Фанат Қаҳрамонов баҳсларга киришди.
-75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган Фанат Қаҳрамонов уч раундлик жанг якунида ишончли ғалабани қўлга киритди - 5:0.
Энди Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.
10 сентябрь куни ўзбекистонлик бошқа спортчилар ҳам ўз иштирокларини бошлашади. Терма жамоанинг қолган вакиллари қуйидаги рақибларга қарши рингга чиқишади:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Бин Базиз (Жазоир)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах Шинебаяр (Мўғулистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон).
Турнир 21 сентябрга қадар давом этади. Турнирда жаҳоннинг 91 мамлакатидан жами 488 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
17:18 / 10.04.2025
Екатеринбургда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
13:08 / 06.01.2025
Екатеринбургда теракт иши бўйича ўсмирлар ҳибсга олинди
13:27 / 31.12.2024