Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик астрономлар коинотдан сирли сигналлар қайд қилишди
Хитойлик астрономлар сайёрамиздан 3 млрд ёруғлик узоқлигида жойлашган бўлиши мумкин бўлган манбадан тарқалаётган тезкор сигналларни аниқлашди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Сигналларни 500 метрлик апертурага эга дунёдаги энг катта сферик радиотелескоп FAST қайд қилишга ёрдам берган.
Бу сигналлар ўзидан бир неча миллисекунд давом этувчи радиоимпулсларни акс эттиради. Олимлар ҳозирча уларнинг табиатини тушунтира олишмаяпти.
Август охиридан сентябргача телескоп бундай радиосигналлардан 100 дан кўпини ушлаган. Ҳозирда уларни мутахассислар ўрганмоқда.
FAST телескопи Хитойнинг жанубий Гуйчжоу провинциясидаги тоғларда жойлашган.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
16:10 / 27.03.2025
Олимлар биринчи марта Нептундаги қутб ёғдуларини тасвирга олди
12:49 / 06.02.2025
Озарбойжонлик мактаб ўқувчилари SpaceX ёрдамида ўз сунъий йўлдошини орбитага учиради
14:38 / 06.01.2025