Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий инвесторларга тижорат банклардан 5 фоизгача миқдорда акцияларни сотиб олишга рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди (Ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган шахслар томонидан резидент банкларнинг акцияларини сотиб олиш бўйича операциялар Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олгандан кейингина амалга оширилади) қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Резидент банкларнинг акцияларини, ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган шахслар томонидан акциялар умумий сонининг беш фоизига тенг ёки ундан ошиқ миқдорида сотиб олиш бўйича битимлар Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олгандан кейингина амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган шахслар, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган банк акциялари умумий сонининг беш фоизидан камроғини сотиб олиш тўғрисидаги битим амалга оширилгандан кейин бир кун ичида Марказий банкка ушбу Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклда ушбу битим амалга оширилгани тўғрисида ёзма хабарнома юборадилар.».
Шу тариқа, киритилган ўзгартиришларга кўра, хорижий инвесторларга Марказий Банкнинг розилигисиз, тижорат банклардан 5 фоизгача миқдорда акцияларни сотиб олишга рухсат берилди.
Мавзуга оид
13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди
20:09 / 15.04.2025
Афғонистонлик инвесторлар Ўзбекистондаги фирмалар сони бўйича кучли бешликка кирди
11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди
10:29 / 06.02.2025