Жаҳон | 17:02 / 09.09.2019
5235
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун 5,6 миллиард евро ажратди

Фото: EPA

Евроиттифоқ махсус фонд орқали Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун режалаштирилган 6 миллиард евродан 5,6 миллиард евросини ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати вакили хабар қилди.

"ЕИ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Туркиядаги қочоқлар учун фонд орқали Евроиттифоқнинг 6 миллиард евро маблағидан 5,6 миллиарди ўтказилди, қисқа вақт ичида қолган маблағ ҳам ўтказиб берилади", - деди Еврокомиссия вакили.

2015 йилда Еврокенгаш ташаббуси билан Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил этилганди. Ушбу фонднинг умумий бюджети 6 миллиард еврони ташкил этади.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Туркия суриялик қочоқларни жойлаштириш масаласида халқаро қўллаб-қувватлов олмаса, Анқара уларга Европага ўтиш йўлини очиб юборишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид