Қонунчилик палатаси: «Утилизация йиғими маҳсулот нархига таъсир кўрсатмайди»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган бир қатор қонун лойиҳалари биринчи, иккинчи ҳамда учинчи ўқишларга тайёрланмоқда, дея хабар берилди Қонунчилик палатаси сайтида.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам шулар жумласидан бўлиб, қонун лойиҳаси билан автомобилларнинг тўлиқ қайта ишланишини таъминлаш (рециклинг) мақсадида, шу жумладан, утилизация йиғимларидан тушган маблағлар ҳисобига транспорт воситаларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш, шунингдек, ушбу тадбирларни молиялаштириш бўйича муаммоли масалаларни ҳал этиш назарда тутилган.
Айни пайтда мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш жараёнида депутатлар томонидан кўтарилган масалаларга ойдинлик киритиб борилмоқда.
Билдирилишича, бугунги кунда республикада 3 миллионга яқин транспорт воситаси мавжуд бўлcа, шундан қарийб 1 фоизи истеъмолга яроқсиздир (йўл транспорт ҳодисаси, фойдаланиш хусусиятини йўқотиши ва бошқалар натижасида). Ўз ўрнида, истеъмолга яроқсиз транспорт воситаларини қайта ишлаш тизими мамлакатда жорий этилмаганлиги сабабли, ушбу транспорт воситаларида фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг ҳосил бўладиган истеъмол чиқиндиси тоифасига кирувчи маҳсулотлар атроф муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида қуйи палатага киритилган ушбу қонун лойиҳаси билан автомобилларнинг тўлиқ қайта ишланишини таъминлаш (рециклинг) мақсадида, шу жумладан, утилизация йиғимларидан тушган маблағлар ҳисобига транспорт воситаларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш, шунингдек, ушбу тадбирларни молиялаштириш бўйича муаммоли масалаларни ҳал этиш назарда тутилган.
Қонун лойиҳасида утилизация йиғими Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситаларини импорт қилувчилардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларидан ундирилишини белгилаш масалалари акс этган.
“Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, “Ўзавтосаноат” АЖ ва қатор вазирлик ҳамда идоралар томонидан сўнгги йилларда республикада автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш мақсадида, автомобиллар таннархини пасайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланди ҳамда улар юзасидан ишлар жадал суратда олиб борилмоқда.
Юқоридаги чора-тадбирлар туфайли қонун лойиҳаси билан жорий қилинаётган утилизация йиғими маҳсулот нархига таъсир кўрсатмайди”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасида мамлакат ҳудудидаги мавжуд транспорт воситаларига нисбатан утилизация йиғимларини жорий этишни кўзда тутувчи нормалар мавжуд эмаслиги айтилади.
Мавзуга оид
14:13 / 21.11.2024
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”
17:59 / 20.11.2024
Президент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик билан муҳокама қилинмаётганига эътироз билдирди
11:07 / 20.11.2024
Президент халқнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётган соҳаларни маълум қилди
10:57 / 20.11.2024