Жамият | 19:45 / 10.09.2019
9671
2 дақиқада ўқилади

Хайрия натижаси: Шоҳрух оғир жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди

Ёдингизда бўлса, таҳририятимиз орқали «Бир ўғлимни шу дард сабаб тупроққа қўйдим. Иккинчисига чидай олмайман» – бахмаллик отанинг ҳасрати» сарлавҳали хайрия акция эълон қилинган эди. Унда бир ўғлини икки буйрак етишмовчилиги сабаб йўқотган, энди иккинчи ўғли ҳам бу касаллик билан хасталанган ота Бахтиёр Раҳмонқуловнинг яхши инсонлардан ёрдам сўраб мурожаат қилгани акс этган эди.

Шундан сўнг саховатпеша инсонларнинг ёрдами билан керакли маблағ йиғилди. Мана бугун оила Ҳиндистонга жўнаб кетмоқда. Уларга оқ йўл тилаб, кузатиш мақсадида аэропортга бордик. Суҳбатимиз давомида оила ўз ёрдамини аямайдиган инсонлар борлигидан оила жуда хурсандлигини, барча яхшилардан миннатдор эканлигини айтиб ўтишди.

Азиз саховатпеша юртдошлар! Қилган эҳсонларингиз ўз даргоҳида қабул бўлиб, умрингизга умр, ризқингизга ризқ, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик ато этсин. Бугун сизнинг ёрдамингиз сабаб – бир ўзбек боласи оёққа туриб, оиласига ва фарзандларига бош бўлиб, халқимиз хизматида бўлса, албатта, бундан кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Биз ҳам ўзга юртга шифо излаб кетаётган юртдошларимизга ниятларига етиб қайтишини сўраб қоламиз. Хайрия акциямизда фаол иштирок этган барча юртдошларимизга таҳририятимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Яхшилик қилишдан чарчаманг, толманг, азиз юртдошлар!

Мавзуга оид